Yor Yorlar - Sevgi Hikoyalari - Каталог статей - Love-Uz <<SEVGI OLAMI>> ga xush kelibsiz!
Главная » Статьи » Sevgi Hikoyalari [ Добавить статью ]

Yor Yorlar

Ушанда Университетнинг 4 курсини муваффакиятли тугатган пайтим эди. Энди каникулда хузур килиб дам оламан деб юрган кунларимнинг бирида, тонгда унг бикиним санчиб уйгондим. Врачлар ташхиси буйича «куричак» эканлигимни эшитдиму, «капалагим учиб кетди», аммо ойимнинг «худога шукр, бундан жиддийроги булганда нима буларди», деганларидан, бу унчалик хавфли эмас экан деб уйладим. Жаррохлик операциясидан кутилиб чиккач, врачлар курсатмасига кура бир ой огир мехнатдан узок юришим лозим эканлиги боис уйда теливизор куриб ётишдан бошка иш килмадим хисоби.
Шундай кунларнинг бирида даъфатдан телефон жиринглаб колди. Тожик шевасидаги кунгирокдай овозда бир киз аввал салом берди, сунг узининг муддаосига кучиб, уни бизнинг кишлогимиздан иккита бола телефон килиб безовта килаётганлиги, хамда уларни кимлигини билиб беришимини илтимос килди. Бу илтимосини холисона бажармок учун айтилган номерларни тердим, хеч ким жавоб бермади. Бироз утгач, киз мендан натижани суради ва безовта килганлиги учун кечирим суради. У жуда зерикаётганлигини айтиб, «сиз билан гаплашиб турсам карши эмасмисиз» деб суради. Мени танимаслиги, бугунги сухбатимизга эса оддийгина тасодиф сабаб булганлигини, энди бу телефон номерларини умрбод эсда саклашини кушиб куйди. Кечга бориб телефон яна жиринглади. Уша киз! У бу сафар халиги болаларни безовта килишларию узининг унаштираётганлиги ва акаси йуклиги сабаб «сизни акам катори куриб маслахат сурасам нима дейсиз ?», деб суради. Мен унга «факат сизни яхши курадиган йигитга турмушга чикинг, агар сиз уни яхши курсангизу у яхши курмаса кадрингизга етмайди», деб маслахат бердим.
Эртасига худди уша пайт яна телефон жиринглади. Дарров эсимга уша киз келдию гушакни кутардим.
-Алло, ассалому алайкум, кимнинг хонадони бу ?
-Ва алайкум ассалом, Комиловларники. Ким керак эди ?
-А… Унда кечирасиз, менга бошка бировники керак эди…
Балки ушанда телефон гушагини куйиб куйганимда шунча вокеалар булмас эдиб аммо ушанда китмирлигим тутиб гапга солгандим.
-Кечирмасам-чи?!
-Унда…, унда узим кечираман! Яхшимисиз Рустамжон ака, сиз эканлигинигизни сезиб турсамда шубхалангандим. Зерикиб телефон килаяпман, безовта килмадимми?
…Шу зайил кунлар утаверди. Вазият шу даражага етдики, мен хар окшом беихтиёр телефон кунгирогини кутадиган булиб колдим. У билан доим сухбатимиз «кечирасиз - кечирмасамчи» кабилидаги «паролимиз» билан бошланар ва узок давом этаради. Шу уртада таътил хам тугади. Бу орада унинг исми Шахноза эканлиги, узи ва ойиси болалар яслисида ишлашлари, дадаси инженер эканлигини ва битта укаси борлигини билиб олдим. Баъзида мен унга хазиллашмаётгандай охангда келинойингиз ундай, келинойингиз бундай, кабилидаги гапларни гапирсам хам у бегубор кулар ва сиз мени акамсиз ахир деб куярди. Аммо узининг унаштирилиш вокеасига хеч кайтмасди…
Хар хафта охирида укишдан кайтганимда Шахноза кунгирок билан кутиб олар, хол ахвол сурар ва узининг ишлари хакида гапирарди. Шундай сухбатларнинг бирида у туш курганлиги ва унда узини келинчак мени эса куёв курганлигини кула-кула айтиб берди. Мен тушга хар нарса кириши мумкин дедим.
Мен Шахнозани енгилтак кизлардан деб уйламасдим, чунки у шундай болаларча бегуборлик билан сузлардики, шубха килишга узимдан уялар эдим. Бора-бора мен унинг овозига махлиё була бошлаганимни хис килдим. Унинг узбекчани тожик шевасидаги майин талаффузи замирида оппок, пок рухи мужассам эди гуё. У мени сехрли дунёга бошлаб кирди. Нихоят мен уни бир курмокчи булиб ундан манзилгохини сурадим. Шунда у дадасидан чучиши, шу туфайли кучада хам зарур иши булмаса юрмаслигини айтди. Аммо учрашишга карор килдик. Янги йил окшомида шахар кучасида бекор кездим. Эртасига Шахноза ухлаб колганлигини, ваъдаси эсига тушгач эса кеч булганлигини минг бор илтижо билан тушинтирди. Мен кечирдим.
Мен уни севиб колганман дейишимга асос йук эди, шунчаки, урганиб колган эдим халос. Бир кун у кувнок овозда энди чиндан хам унаштирилаётганлиги, у йигит пойтахтда туриши, тагида машинаси борлигию, казоларни угилларидан эканлигини айтди. Мен котиб колдим. Олдингидай хазил деб уйласамда бир зум кугирчогини кизгонган болакай ахволига тушиб колдим. Узимни кулга олиб уни табрикладим. У туй кунини айтиб, албатта, ака катори туйимга катнашишингиз шарт, деб огохлантирди. Хафта охиригача укишда кандай юрганлигимни билмайман. Уйга келдиму интизорлик билан унинг кунгирогини кута бошладим. Аммо телефон гунг эди. Шундагина мен унинг телефон номерини хеч сурамаганлигимга афсусландим. Кун буйи узимни хар хил ишлар билан овутиб юрдим. Кеч кирди хамки телефон гунг. Нихоят, телефон тилга кирди. Одатдаги савол-жавоблардан сунг у жим булиб колди. Мен хайрон эдим. Этибор бериб унинг охиста йиглаётганлигини сездим... Сабабини сурашим билан, у гуё аланга олиб кетди:
-Ха Рустамжон ака, эртага туй! Кувнанг, уйнанг, кулинг сизга бари-бир эмасми. Сиз хеч нарсани тушунмайсиз, тугри, биз оддий тарбиячи киз сиздай Университетда укиган йигитга ким булибмиз? Бахт тилайсиз, кани уша бахт? Ахир уни йуклигини билиб туриб менга тилаяпсиз-а?! Шу пайтгача уйламадингизми, бу киз нима учун бунчалар куп сим кокиб колди деб? Тугри, мен сизни курмаганман ва бунга ёлгиз парвардигор хам гувох. Аммо сиз кай холда булманг мен сизни… ган эдим! Узук-узук товуш эшитилди. Йук, булиши мумкин эмас! Бу ёлгон, уйлардим мен. Шу зайил уз-узим билан бир соатча гаплашиб турдим. Кутганимдай телефон яна жиринглади:
-Рустамжон ака, мен сизни уйланмаганлигингизни билар эдим, чунки уйланган киши ярим кечагача аллакандай киз билан телефонда валаклашиб утирмайди, бу сизнинг йул куйган хатоингиз. Энди айтингчи дадамнинг айтганларига кириб, йигитларга киё бокмадим, факатгина сиз билан жонсиз гушак оркали танишиб мен нимага эришдим? Мени кечирингу, сизга куёв булмиш йигит тугрисида ёлгон гапиргандим. У узимизнинг махалладан, тижоратчи йигит. Машинаси йук, оддий оиланинг фарзанди. Мен нолимайман, аммо менинг кунглимчи? Сиз зур бериб мени узингиздан узоклатмокчисиз, тушунаман, хавотирланманг сир сирлигича колиб кетаверсин. Факат бир нарса - туйимга келинг,сиздан утиниб сурайман!…Хеч булмаса менинг хурматимга сазовор булган кимсани бир маротаба булса хам курай, илтимос!
-Шахноза, акл билан иш куринг, у йигит билан бахтли буласиз ва кейинчалик бу гапларга уялиб хам коласиз. Кечиринг, аммо мен туйга боролмайман.
Чиндан хам мен бу туйга боришни ич-ичимдан истамасдим.
-Агар келмасангиз, мени кечирингу ота-онангиз юзига оёк куйган билан баробарсиз, менинг гапим тамом.
-Йук, бундай деманг, мен бари бир… бормайман.
-Охирги марта илтимосимни бажаринг, инсон! Майли сиз хам уйланиб, бахтли булинг, ширин фарзандларни суюкли отаси булинг. Факат…факат битта, сизни жонидан ортик суйган инсон –«синглингиз» борлигини эсдан чикарманг, илтимос! Мен сизни интизорлик билан кутаман, бог куча 20-уй! Агар худо насиб килиб, угил курсам сизга ваъда бераман, исмини Рустам, Рустамжон куяман…
Йиги, йиги ва яна йиги…Ич-ичимдан тугён уриб келаётган куч бугзимга келиб тикилди. Кузимдан томчи ёш гушакка томди.Шу тун уйку уз пардасини курсатмади. Минг азобда тонг оттирдим. Кун хам бемаъно утди. Кечга якин туйга бормасам булмаслигини хис килиб, йулга чикдим.
Бог кучанинг муюлишида туй тараддуди шундай куриниб турарди. Аста якинлашиб, туйхонга кирдим. Одамлар гавжум, туйхона безатилиб, столлар терилган. Хали туй базми бошланмаган экан. Бир оз утгач, хамма шошиб колганда сездимки, келин-куёв келаяпти... Мен карийб бир йил давомида телефондаги хамсухбатимни куришга интизор булсамда узимни тутдим. Бардошим етармикан? Ана куёв куринди. Хурсанд, огзи кулогида, жураларига хазилнамо гапириб куяди. Ва нихоят кузим окликка бурканган, ок кабутардай кийинган келинга тушди... Во ажаб, нахот шу гузал, бегубор чехра, хуркакнигох, оху кузлар мен билан бир йил хамсухбат булди. Куёвнинг билагидан охистагина тутган куллар кимтингандай, бир бир узилиб колар, иккинчи кулдаги гулдаста эса зир титрарди. Ана, у атрофга бир зум синчиковлик билан караб чикди. Бу кузлар… Кимнидир излаётган кузлардан томаётган томчилар, билмадим, гавхарми инжу. Гузаллик ва мухаббат намунаси махзун нигохлари ила унга факат хиссиз гушак оркали танилган ва севгисига сазовор булган кимсани кидирмокда эди. Мен эса унинг махзун нигохлари таъкибидан узимни куярга жой тополмасдим…
Орадан куп йиллар утди. Хар сафар кишлокка борганимда уша тун, алам ва надоматла уриб синдирилган ва кейинчалик елимлаб куйилган телефон гушагига кузим тушади. Уни бир неча бор янгисига алмаштиришга ахд килганман, аммо негадир, хар гал бу фикрдан кайтаман. Ким билсин, балки уни уша кунлар хотираси булиб колишини истагандирман…

Кишлокдан кайтар эканман, машина магнитоласидан кунглимга хамоханг дардли кушик таралади...

 

Иккимиз ёшликдан беркиниб уйнаб,
 Хамон тополмаймиз бир-биримизни.
Сен хам юргандирсан узингни кийнаб,
Эсдалик суратга тукиб ёшингни.

Нахот аразладинг мендан уша тун,
Беркиндингу,сени топмайман хамон.
Дарагинг билмасдан дилим булди хун,
Кайларда юрибсан, бормисан омон ?!

Чарх агар айланса ортга тескари,
Бунчалар узимни кийнамас эдим.
 Куздан кочирмасдим сени хеч качон,
Беркинмачок сира уйнамас эдим!!!
Категория: Sevgi Hikoyalari | Добавил: defaultNick (28.05.2015)
Просмотров: 261 | Рейтинг: 2.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Bo'limlar
Sizning fikringiz
Sizga qaysi bo'lim yoqdi
Barcha javoblar: 827
BIZNING REKLAMA
Hozir saytda

Hammasi bo'lib: 1
Mehmon: 1
Sayt a'zosi: 0


Orzu umid bor
quvonch qayg'u bor
yahshimi yomonmi
yashaymiz hayot bor



Dunyo borki sevgi bor
sevgi esa betakror
go'zallarning go'zali
SEVGI OLAMIda bor
kimdur tushida ko'rar
kimdur o'ngida ko'rar
bu hasta yurak esa
tinmasdan urib turar
borligini eslatar
muxabbat xar zamonda
kerak bo'lsa yig'latar
yetmaganda qadriga