Главная » 2012 » Fevral » 08
"Унут” дейсан бағримни ёқиб,
Сендан бошқа нени ҳам кутай.
Зумда кетган сувларга оқиб,
Ваъдаларинг қандай унутай.

Ота-онанг лойиқ кўрмаган
Ошиқ бўлдим, менгина ўлай.
Оқшомлари сочим силаган,
Бармоқларинг қандай унутай.

Бугун оқшом тўйинг бўларкан,
Юзимга тик айтдинг уялмай.
Гулзоримни ифорли этган,
Ҳидларингни қандай унутай.

Сени деган юраккинамни,
Қузғун есин, қайларга отай.
Оҳ, оташда ёққан танамни,
Лабларингни қандай унутай.

Кўкрагимга ханжардек ботган,
Кипригинга юракни тутай.
Маккоралик бекиниб ётган,
Кўзларингни қандай унутай.

Ёлғон..., азоб... – шу бўлса севги,
Қуриб кетсин, бас, ёлғиз ўтай.
Бўлган эдинг, жоним бўлаги,
Айтгин, жонни қандай унутай !?
Прикрепления: Kartinka 1
Просмотров: 858 | Дата: 08.02.2012 | Комментарии (2)

Бу кандай туйгудир билолмайман хеч
На дилдан кулиб на йиглайман хеч
Дилим ёришмайди ёкилса чирок
Айт нечун калбимга кирдинг бесурок
Дунёингни, калбингни билгим келади
Сени эслаб доим кургим келади
Лек нигохинг тушса босади титрок
Айт нечун колбимга кирдинг бесурок
Гохо хаяжондан йуколса сузим
Унсиз сузлай бошлар шу мунгли кузим
Бошкалар олдида тил бирон бирок
Айт нечун калбимга кирдинг бесурок
Кунглимни уртайди дардли изтироб
Энди бунга ортик беролмайман тоб
Сен эса олиссан канчалар йирок
Айт нечун калбимга кирдинг бесурок
Эй кунглим алданма бу хиссиётга
Ишк илинч боглама бегона ётга
Тийрон кузинг ила боккин хаётга
Эй ишк сенга сунги бор бераман сурок
Айт нечун калбимга кирдинг бесурок
Прикрепления: Kartinka 1
Категория: SHERLAR | Просмотров: 986 | Дата: 08.02.2012 | Комментарии (2)

Bo'limlar
SHERLAR [290]
Eng zo'r sherlar
LATIFALAR [24]
Kulguli
YANGI YIL TABRIGI [2]
Tabrik
RUSCHA SHERLAR [24]
Ruscha sherlar
MANALOG [9]
Sevgi izhori
ISMLI SHERLAR [7]
Bosh harf ism sherlar
DO'STLIK [4]
Do'stlik haqida sherlar
TOPISHMOQLAR [7]
Topamiz
RASMLAR [14]
Rasm chiza olasizmi?
Elonlar! [18]
Malumotlar
HIKOYA [4]
ADMIN SHOXRUH TOMONIDAN YOZILGAN HIKOYA
Kalendar
«  Fevral 2012  »
DuSeChoPaJuShaYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Sizning fikringiz
Sizga qaysi bo'lim yoqdi
Barcha javoblar: 868
BIZNING REKLAMA
Hozir saytda

Hammasi bo'lib: 2
Mehmon: 2
Sayt a'zosi: 0


Orzu umid bor
quvonch qayg'u bor
yahshimi yomonmi
yashaymiz hayot bor



Dunyo borki sevgi bor
sevgi esa betakror
go'zallarning go'zali
SEVGI OLAMIda bor
kimdur tushida ko'rar
kimdur o'ngida ko'rar
bu hasta yurak esa
tinmasdan urib turar
borligini eslatar
muxabbat xar zamonda
kerak bo'lsa yig'latar
yetmaganda qadriga